Uzacryl M20

 

Uzacryl M20 – акрил кислотаси ва стирол сополимерининг ўрта анионик қуюқ дисперсиясидир. У ёғоч, бетон, ғишт ва металларга ишлатиладиган юқори сифатли қопламалар учун универсал асос хисобланади.

 

ҚЎЛЛАНИЛИШИ

Uzacryl M20 - қуйидаги махсулотларни тайёрлаш учун универсал боғловчи хисобланади:

―   Фасад ва интерьер бўёқлари

―   Текстурали қопламалар

―   Минерал асосидаги грунтовкалар

―   Шпатлёвкалар

―   Модификациялашган силикат бўёқлари

―   Бетонни химояловчи воситалар

 

ХУСУСИЯТЛАРИ

―   Юқори даражада пигментлар билан мослашиши

―   Бошқа боғловчилар билан мос келиши (силикатли, силиконли ва х.к.)

―   Ғовакли асосларга яхши сингиши

―   Механик қориштиришларга барқарорлиги

―   Сув ва ишқорга яхши чидамлилиги

―   Сувга нисбатан оз сингдирувчанлиги

―   Қатламнинг шаффофлиги ва юқори эгилувчанлиги

 

МАҲСУЛОТ ТАРКИБИ

TSh 64-15329272 - 04: 2007 бўйича асосий техник маълумотлар

   Қаттиқ модда таркиби    50 ± 1,  %
   25 °С даги қуюқлиги,                                                                          (Брукфильд DV-II+ Pro, шпинд. №63, 60 а/д, 25 °С)    7000 - 14000,  cps
   pH кўрсаткичи    7-9,  г/см3
   Зичлик, 20 °С    тахминан 1.02 - 1.07
   Заррачаларнинг ўрта ўлчами    тахминан 0.1,  µм
   Қатлам хосил бўлишнинг минимал температураси    тахминан + 13,  °С
   Дисперсия тури    Анионли
   Пластификатор    Ёқ
   Сув билан қоришиши    Яхши
   Пигмент билан боғланиши    Юқори
   Совуққа чидамлилиги    Совуққа чидамли эмас

 

ҚАТЛАМ ТАРКИБИ 

   Қатламнинг ташқи кўриниши    Шаффоф
   Эгилувчанлик    Яхши
   Ишқаланишга қаршилик    Юқори
   Ёруғликка чидамлилик    Мустахкам

 

ҚАЙТА ИШЛАШ

Кенг қўлланиладиган қурилиш бўёқлари, елимли материаллар, турли бўёқлар, қуюқ ва юқори таркибли қаттиқ моддаларни талаб қилувчи синтетик мойли сувоқ махсулотлари хамда шпатлёвкалар ишлаб чиқариш жараёнида қориштириш юқори тезликда харакатланувчи мосламалар ёрдамида амалга оширилади. Бунда дисперсия ва қўшимча моддалар тўлдирувчи ва пигментларни ўзаро боғлаш учун қўлланилади. Қурилиш бўёқларини ишлаб чиқариш жараёни одатда юқори тезликдаги қориштиргичларда, масалан, диссольверларда амалга оширилиб, бунда тўлдирувчи пигмент қоришмалари аввал қўшимча моддалар билан бирга аралаштирилган бўлиши, дисперсия эса сўнгида қўшилиши керак бўлади.

Uzacryl M20 дисперсияси шу даражада барқарорки, у юқори тезликдаги диспергатор, бисер тегирмонларидаги юқори босимларга хам бардош бера олади. Шу хусусияти туфайли Uzacryl M20, бошқа стирол акрил асосидаги кўплаб дисперсиялардан фарқли равишда, ўз таркибида тўлдирувчилар ва пигментлар миқдори жуда юқори бўлган шпатлёвкалар ишлаб чиқариш имконини бермоқда. Бундай сифат кўрсаткичи, ўз навбатида, турли тайёр махсулотларнинг тан нархини пасайтиришга олиб келмоқда. Uzacryl M20, бошқа дисперсиялар каби, кўпиришга мойил. Шу сабабли у кўпикни камайтирадиган қўшимчалар ишлатилишини талаб қилади. Уларнинг миқдори ва самарадорлиги тажриба йўли билан аниқланиши лозим. Бизнинг дисперсиямиз турли хил микроорганизмлар таъсиридан химояланган. Унинг асосида тайёрланган бошқа махсулотларни сақлаш вақтида уларнинг барқарорлигини таъминлаш учун керакли консервантларни қўшиш мақсадга мувофиқдир. Қўлланилаётган консервантларнинг уйғунлиги ва самарадорлигини хам тажрибали йўл билан аниқлаш мумкин. Қуюқликни назорат қилиш ва махсулотнинг истеъмолчилик хусусиятларини ошириш учун одатда қуюқлаштиргичлар қўшиш керак бўлади. Кенг қўлланиладиган қуюқлаштиргичлар бўлиб, целлюлоза эфирлари, полиакрилат ёки диуретан хисобланади. Уларни танлаш қандай тайёр махсулот тайёрланишига (тиксотроп ёки унча қуюқ бўлмаган) боғлиқ.

Uzacryl M20 13°С дан юқори температураларда жуда яхши қатлам хосил қилади. Бунда минимал температурада қатлам хосил бўлишига эришиш учун коалисцентлардан (умумий рецептдан 1-1.5% миқдорида) фойдаланиш мумкин. Хидли боғловчилар, бутил(ди)гликол, бутил(ди)гликолацетат, тексанол ва бошқалардан хам шу мақсадда фойдаланса бўлади. Кичик молекулярли спиртлар ва гликоллар тайёр махсулотни совуққа чидамлилик хусусиятини яхшилайди, аммо қатлам хосил бўлиш температурасини пасайтирмайди. Қатлам алохида эгилувчанлик бериш мақсадида пластификаторлар хам қўшиш мумкин. Uzacryl M20 асосида янги махсулотларни тайёрлаш жараёнида турли тажрибалар ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Кўплаб омилларнинг, жумладан, қўшимчаларнинг ўзаро мутаносиблиги, мослиги, қориштириш жараёнининг ўтиши, моддалар адгезияси ва хоказоларни фақат ишлаб чиқариш давомидагина аниқлаш мумкин. Ишлаб чиқариш жараёнига таъсир қилувчи барча омилларни қамраб ололмаслиги туфайли, ишлаб чиқарувчилар Uzacryl M20дан фойдаланган холда янги махсулот чиқариш устида ўзларининиг шахсий тажрибаларини ўтказишлари тавсия этилади.

 

ХАВФСИЗЛИК

Умумий талаблар

Бизнинг кўп йиллик тажрибамиз ва бошқа умумий маълумотлар шуни кўрсатмоқдаки, Uzacryl M20ни тўғри қўллаш оддий ишлаб чиқариш гигиенаси талабларига амал қилинган холда соғлиққа салбий таъсир кўрсатмайди. Химикатлар билан ишлаш вақтида стандарт талабларга ва гигиена қоидаларига амал қилиш талаб этилади. Қайта ишлаш жараёнида самарали хаво алмашинуви хамда терини химояловчи воситалар, химоя кўзойнаги билан таъминланган бўлиши зарур. Махсулот терига/кўзга теккан холларда, терини/кўзни зудлик билан тоза сув билан яхшилаб ювиб ташлаш лозим. Махсулотни давомли қўллаш тери ва шиллиқ қопламларда ғаш келиш холатини юзага келтириши мумкин.

 

Сақлаш

Uzacryl M20 сақлаш ва қайта ишлаш вақтида занглашга мойил металлар ёки химоя қатламига эга бўлмаган қуйилмалар билан алоқада бўлиши ман этилади. Махсулот солинган идишлар зич ёпилган холда очиқ хаво бўшлиғи ва керакли намликка эга, қуёш нурлари тўғридан-тўғри тушмайдиган хонада сақланиши лозим. Микроорганизмларнинг таъсиридан қочиш учун, махсулот сақланаётган идишлар гигиенасига амал қилиш даркор. Махсулотни кучли қизиши ва музлашига йўл қўймаслик зарур. Бочкаларни ёнма-ён қўйилган холда сақлаш тавсия этилади. Ушбу шартларга амал қилинган холда ва +5°/ +35°С температура оралиғида сақланганда, махсулот ишлаб чиқарилган кундан бошлаб 12 ой давомида ўз таркибини ўзгартирмайди.

Uzacryl M20, бошқа дисперсиялар каби, темир, мис, цинк, алюминий каби металларга нисбатан сезувчандир. Шу сабабли, ушбу металлар ва уларнинг қуйилмаларидан эхтиёт бўлиш талаб этилади. Ушбу шартлар нафақат сақлаш захиралари, балки ишлаб чиқариш жараёнида қўлланиладиган утгазгичлар, қувурлар, қориштиргичлар ва идишларга хам тааллуқлидир.

 

ДИСПЕРСИЯ

Uzacryl M20

Батафсил

ПВА ЕЛИМИ

ПВА М

Батафсил

ПВА(Д) ЕЛИМИ

ПВА(Д) ВП

Батафсил

ПВА ЕЛИМИ

ПВА У 33

Батафсил

Site Login