МЧЖ «VEK» Ўзбекистон полимерлар бозорида фаол иш юритиб келмоқда. Корхона қурилиш, бўёқ, текстиль, мебель ва полиграфия саноатларида ишлатиладиган сув асосидаги полимер дисперсиялар ишлаб чиқариш сохасида мутахассислашган. Унда ишлаб чиқарилаётган поливинилацетат дисперсияси асосида импорт ўрнини боса оладиган турли хилдаги елимли композитлар тайёрланмоқда. Хозирги кунда МЧЖ «VEK»нинг турли хилдаги юқори сифатли, замонавий талабларга мос келувчи махсулотлари истеъмолчилар томонидан кенг харид қилинмоқда.
Uzacryl M20 - акрил кислотаси ва стирол сополимерининг ўрта анионик қуюқ дисперсиясидир. Uzacryl M20 ёғоч, бетон, ғишт ва металларга ишлатиладиган юқори сифатли қопламалар учун универсал асос хисобланади.
Алоқа ҳақида маълумотни қуйидаги бўлимдан олишингиз мумкин Алоқа
ёки
тўғридан тўғри мутахассисларимизга қуйидаги бўлимдан мурожаат қилишингиз мумкин
МЧЖ "VEK" ўзининг турли-туман маҳсулотларини ва ҳамкорлар манфаатларини қондиришга қаратилган янгича ҳамкорлик усулларини таклиф этади.
Сиз билан самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка умид қиламиз!