ПВА В

ПВАД В ЕЛИМИ

 

Поливинилацетат дисперсияси (ПВАД) - бу турли соҳаларда қўлланиладиган кенг доирали маҳсулотдир. У ўзида солиштирма оғирлиги 1.1 г/см3 бўлган, бир хил кўринишдаги қуюқ оқ суюқликни намоён қилади. Сув асосидаги винилацетатнинг эмулгатор ва полимеризация реакцияси ташаббускори иштирок этган, пластификаторли ёки пластификаторсиз полимеризацияси маҳсулоти ҳисобланади.

Ўзининг универсал адгезион ва боғлаш хусусияти, эскиришга чидамлилиги, юқори ёпишиши ва экологик маҳсулот бўлгани туфайли, поливинилацетат дисперсиясидан саноат, қурилиш ва рўзғорда кенг қўлланилади. Шунинг учун ҳам уни «мингта имкониятлар» маҳсулоти деб бежизга айтишмаган.

 

Кимёвий таркиби

Сув асосли пластификаторсиз поливинилацетат дисперсияси

 

Хусусиятлари

― Елимланадиган материалларга осон суртилади

― Қатламнинг шаффофлиги ва юқори эгилувчанлиги

― Юқори ёпишиш қoбилияти

― Эгилувчан елимли чок ҳосил қилади

― Механик қориштиришларга барқарор

― Сув ва ишқорга чидамли

― Заҳарли эмас, қуриганидан сўнг қатлам ўзидан зарарли моддалар чиқармайди

 

Маҳсулот таркиби

ПВАД Велимининг TSh 64-15329272-01:2003 (№1,2,3,4 Ўзг. билан) ва ГОСТ 18992-80 бўйича асосий техник кўрсаткичлари

Ташқи кўриниши

Заррачалар ўлчами 1—3 мкм.ли қуйқа ва бошқа қўшимчаларсиз бўлган оқ рангли қуюқ суюқлик. Ташқи юпқа қатлам рухсат этилади

Қаттиқ модда таркиби

49%

Дисперсиянинг динамик қуюқлиги

1.0 - 4.0мПа•с                

pH кўрсаткичи

4.7 – 6.0

Совуққа чидамлилиги, давр, (музлаши - эриши) кам эмас

Совуққа чидамли, 4 давр, (музлаши ва келгуси эришидан сўнг таркиб ўзгармайди)

Суюлтирилгандан сўнг чўкиши, кўп эмас

5%

Елимлаш қобилияти

450 (0.4)кгс/см

Пластификатор

Иштирок этмаган

 

Қатлам таркиби

Қатламнинг ташқи кўриниши

Шаффоф

Эгилувчанлик

Яхши

Ишқаланишга қаршилик 

Юқори

Ёруғликка чидамлилик

Мустаҳкам

 

Қўллаш соҳалари           

ПВАД В қуйидагиларни тайёрлашда универсал боғловчи ҳисобланади:

― Турли хилдаги тери ва атторлик буюмларини (аёллар сумкаси, ҳамёнлар ва бошқаларни) тайёрлашда елим сифатида

― Қоғоз, картон, ёғоч, фанера ва ип газлама матоларга елим сифатида, гофракартон ва ёғоч, картон ва қоғоздан ясалган идиш ва ўрамлар ишлаб чиқаришда, ҳамда этикеткаларни (озиқ-овқат саноатидан ташқари) ёпиштиришда

― Сувли эмулсия бўёқларида боғловчи сифатида

― Крахмаллаш воситаларини ишлаб чиқаришда, полимерцемент, полимербетон ва пол учун чоксиз қопловчилар тайёрлашда боғловчи сифатида

― Муқова ва жилдлов ишларини ишлаб чиқаришда елим сифатида

― Озиқ-овқат маҳсулотларини елимга тегмаслик шарти билан ўрашга мўлжалланган қоғоз, картон ва ёғочдан тайёрланган идишларга елим сифатида, ҳамда кийим-кечак, оёқ-кийим ва бошқалар учун идиш тайёрлашда

― Сиртни қопловчи сопол ва фасад плиткаларига елим сифатида, газламаларга пардоз беришда якунловчи қўшимча сифатида, шиша тола ва шиша канопли матоларни ишлаб чиқаришда

― Оёқ-кийим учун картон ишлаб чиқаришда елимловчи модда сифатида

― Мебел саноати учун елим ишлаб чиқаришда боғловчи сифатида

― Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқаришда елим сифатида

 

Қайта ишлаш

ПВА В дисперсиясидан фойдаланишдан аввал, уни бир турдаги масса ҳосил бўлгунча қориштириш ёки чайқаш лозим. Елимланадиган юзани чангдан, смолали, ёғли доғлардан ва бошқа кирлардан тозалаш даркор. Дисперсияни елимланадиган юзанинг бир қисмига юпқа қатлам асосида суртиб, қолган қисми билан ёпиштириш ва бироз сиқиб туриш керак. Елимлаш мустаҳкамлигига талаб юқори бўлганда, ПВА В дисперсиясини ҳар бир юзага суртиш лозим бўлади. Имкон борича пресс остига қўйиш талаб этилади. Елимнинг сарф харажати елимланадиган юзанинг тузилишига қараб 1м2 га 50 - 200 гр.ни ташкил қилади. Тавсия қилинган ҳаво ҳарорати +10 °C дан паст, нисбий намлик эса 80% дан юқори бўлмаслиги керак. Кўрсатилган шартлар асосида елим суртилгандан сўнг бир суткадан кейин қурийди.

 

Хавфсизлик

Умумий

Қайта ишлаш жараёнида самарали ҳаво алмашинуви ҳамда терини ҳимояловчи воситалар ва ҳимоя кўзойнаги таъминланган бўлиши зарур. Маҳсулот терига/кўзга теккан ҳолларда, терини/кўзни зудлик билан тоза сув билан яхшилаб ювиб ташлаш лозим. ПВА В дисперсияси ёнғиндан хавфсиз. Заҳарли хусусиятларига кўра 3 - гурухга киради, яъни хавфсиз модда.

 

Сақлаш

ПВА В дисперсиясини зич ёпилган идишда +5 °C дан паст бўлмаган қуруқ хонада сақлаш тавсия қилинади. Уни кучли қизиши ва музлашига йўл қўймаслик зарур. Музлаб қолган дисперсияни иссиқ хона ҳароратида эритиш ёки идишда +80 °C дан юқори бўлмаган температурагача қиздириш лозим. Қориштириш вақтида очиқ оловдан фойдаланмаган афзал. Сақлаш вақтида тиниқ суюқлик ажралиш эҳтимоли мавжуд. Кафолатланган сақлаш муддати ишлаб чиқарилган кундан бошлаб 12 ойни ташкил қилади.

 

Ўрам

Корхона томонидан ишлаб чиқарилган барча ПВА елимлар, оғирлиги 0.8 кг.ли замонавий полиэтилен идишларга ва саноат идишларига: ҳажми 40 дан 60 кг.гача бўлган полиэтилен бочка ёки ҳажми 200 кг.ли пўлат бочкаларга, ҳамда харидорлар билан келишилган ҳолда бошқа идишларга ҳам қадоқланади.

 

Юк ташиш

ПВА В дисперсияни зич ёпилган полиэтилен бочкаларда, - 40 °C дан паст бўлмаган ҳаво ҳароратида ташилади. Пластификаторсиз дисперсияни ташиш муддати, ҳаво ҳарорати 0 °Cдан паст бўлган температурада бир ойдан ошиб кетмаслиги керак.

 

ДИСПЕРСИЯ

Uzacryl M20

Батафсил

ПВА ЕЛИМИ

ПВА М

Батафсил

ПВА(Д) ЕЛИМИ

ПВА(Д) ВП

Батафсил

ПВА ЕЛИМИ

ПВА У 33

Батафсил

Site Login