Mar10 Demo Image

  

МЧЖ «VEK» Ўзбекистон полимерлар бозорида фаол иш юритиб келмоқда. Корхона қурилиш, бўёқ, текстиль, мебель ва полиграфия саноатларида ишлатиладиган сув асосидаги полимер дисперсиялар ишлаб чиқариш сохасида мутахассислашган. Унда ишлаб чиқарилаётган поливинилацетат дисперсияси асосида импорт ўрнини боса оладиган турли хилдаги елимли композитлар тайёрланмоқда. Хозирги кунда МЧЖ «VEK»нинг турли хилдаги юқори сифатли, замонавий талабларга мос келувчи махсулотлари истеъмолчилар томонидан кенг харид  қилинмоқда.

Батафсил

Mar10 Demo Image

 

Uzacryl M20 - акрил кислотаси ва стирол сополимерининг ўрта анионик қуюқ дисперсиясидир. Uzacryl M20 ёғоч, бетон, ғишт ва металларга ишлатиладиган юқори сифатли қопламалар учун универсал асос хисобланади.

Батафсил

Mar10 Demo Image

 

Қуйидаги бўлимда компаниямизнинг барча янгиликларидан хабардор бўласиз.

Батафсил

Mar10 Demo Image

 

Алоқа ҳақида маълумотни қуйидаги бўлимдан олишингиз мумкин Алоқа

                                                    ёки

тўғридан тўғри мутахассисларимизга қуйидаги бўлимдан мурожаат қилишингиз мумкин 

Тескари алоқа

 

Mar10 Demo Image

 

МЧЖ "VEK" ўзининг турли-туман маҳсулотларини ва ҳамкорлар манфаатларини қондиришга қаратилган янгича ҳамкорлик усулларини таклиф этади.

 

Батафсил

 

Mar10 Demo Image

 

Сиз билан самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликка умид қиламиз!

 

 

ПВА М


ПВА М ЕЛИМИ

 

ПВА М елими - бир таркибли елим каби D2 оғирлик гуруҳига киради ва қоғоз, картон, тери ва матолардан тайёрланган буюмларни ва ёғочни ёғочга елимлашда қўлланилади. Линолеум, ковролан, ташқи сирт плиткалари, қоғоз асосидаги синтетик девор қопламалар, шиша толали, винил ва қоғозли гулқоғозлар, пўкак, қурилиш тўри ва бинтларни елимлашда ҳам қўлланилади. Асосан ДСП, ДВП, МДФ ва бошқаларга декоратив қоғоз қатламли пластикларни елимлашда, ҳамда сув ўтказмасликни кучайтиришда, бетонли, сувоқли, ва шпатлевкали асосларни мустаҳкамлигини оширишда қўлланилади. Хусусиятига кўра Celanese - Германияда ишлаб чиқарилган Mowilith DLR га ўхшаш.

Кимёвий таркиби

Сув асосли поливинилацетат дисперсияси

 

Хусусиятлари

― Елимланадиган материалларга осон суртилади

― Қатламнинг шаффофлиги ва юқори эгилувчанлиги

― Эгилувчан елимли чок ҳосил қилади

― Механик қориштиришларга барқарор

― Сув ва ишқорга чидамли

― Сувга нисбатан оз сингдирувчан

― Заҳарли эмас, қуриганидан сўнг қатлам ўзидан зарарли моддалар чиқармайди

 

Маҳсулот таркиби

ПВА Мелимининг TSh 64-15329272-01:2003 (№1,2,3,4 Ўзг. билан) ва ГОСТ 18992-80 бўйича асосий техник кўрсаткичлари

Ташқи кўриниши

Заррачалар ўлчами 1—3 мкм.ли қуйқа ва бошқа қўшимчаларсиз бўлган оқ рангли қуюқ суюқлик. Ташқи юпқа қатлам рухсат этилади

Қаттиқ модда таркиби

50 %

Brookfieldбўйича қуюқлик, (LVDVII+ PRO) шп. 63/20 а/д

6000 – 15000 cps

pHкўрсаткичи

6.0 – 8.0

Қатлам ҳосил бўлишнинг минимал температураси

тахминан + 3, °С

Қатламнинг қаттиқлашиш температураси,

тахминан + 18, °С

Елимлаш қобилияти, кгс/см

500 (0.5)

Пластификатор

Иштирок этган

 

Қатлам таркиби

Қатламнинг ташқи кўриниши

Шаффоф

Эгилувчанлик 

Яхши

Ишқаланишга қаршилик 

Юқори

Ёруғликка чидамлилик

Мустаҳкам

 

Қўллаш соҳалари           

ПВА М қуйидагиларни тайёрлашда универсал боғловчи ҳисобланади:

― Ром ва эшикларни елимлашда

― Паркетлар тайёрлашда

― Бўлув деворларини ишлаб чиқаришда

― Нарвон ва зиналар ясашда

― Қатламли плиталарни елимлашда

― Чокли боғламларни елимлашда

― Қаттиқ ва тропик турдаги ёғочларни елимлашда

― Юқори тезликли елимлашда

 

Қайта ишлаш

ПВА М елимидан фойдаланишдан аввал, уни бир турдаги масса ҳосил бўлгунча қориштириш ёки чайқаш лозим. Елимланадиган юзани чангдан, смолали, ёғли доғлардан ва бошқа кирлардан тозалаш даркор. ПВА Мни елимланадиган юзанинг бир қисмига юпқа қатлам асосида суртиб, қолган қисми билан ёпиштириш ва бироз сиқиб туриш керак. Елимлаш мустаҳкамлигига талаб юқори бўлганда, елимни ҳар бир юзага суртиш лозим бўлади. Имкон борича пресс остига қўйиш талаб этилади. Елимнинг сарф харажати елимланадиган юзанинг тузилишига қараб 1м2 га 50 - 300 гр.ни ташкил қилади. Тавсия қилинган ҳаво ҳарорати +10 °C дан паст, нисбий намлик эса 80% дан юқори бўлмаслиги керак.

 

Хавфсизлик

Умумий

Қайта ишлаш жараёнида самарали ҳаво алмашинуви ҳамда терини ҳимояловчи воситалар ва ҳимоя кўзойнаги таъминланган бўлиши зарур. Маҳсулот терига/кўзга теккан ҳолларда, терини/кўзни зудлик билан тоза сув билан яхшилаб ювиб ташлаш лозим. ПВА М елими ёнғиндан хавфсиз. Заҳарли хусусиятларига кўра 3 - гурухга киради, яъни хавфсиз модда. ҳисобланади.

 

Сақлаш

ПВА М елимини зич ёпилган идишда +5 °C дан паст бўлмаган қуруқ хонада сақлаш тавсия қилинади. Уни кучли қизиши ва музлашига йўл қўймаслик зарур. Кафолатланган сақлаш муддати ишлаб чиқарилган кундан бошлаб 12 ойни ташкил қилади.

 

Ўрам

Корхона томонидан ишлаб чиқарилган барча ПВА елимлар, оғирлиги 0.8 кг.ли замонавий полиэтилен идишларга ва саноат идишларига: ҳажми 40 дан 60 кг.гача бўлган полиэтилен бочка ёки ҳажми 200 кг.ли пўлат бочкаларга, ҳамда харидорлар билан келишилган ҳолда бошқа идишларга ҳам қадоқланади.

 

Юк ташиш

ПВА М елими зич ёпилган полиэтилен бочкаларда, +5 °C дан паст бўлмаган ҳаво ҳароратида ташилади.

 

ДИСПЕРСИЯ

Uzacryl M20

Батафсил

ПВА ЕЛИМИ

ПВА М

Батафсил

ПВА(Д) ЕЛИМИ

ПВА(Д) ВП

Батафсил

ПВА ЕЛИМИ

ПВА У 33

Батафсил

Site Login